Умматларнинг ташқи тижоратга қарашлари ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарларига қараб, шунингдек, иқтисодий фойда кўришдаги ўз манфаатларига ёндашишларига қараб турлича бўлади. Ҳар бир уммат ўзининг хориж билан бўладиган алоқасини ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарига қараб белгилайди. Масалан, Совет иттифоқининг қулашидан сал аввалроқ 90-йилларнинг бошларидаги ташқи тижорат сиёсати социалистик назарияга асосланган эди. Улар иқтисодий фойдани ҳам назардан қочирмаганлари ҳолда товарларни мамлакатларга қараб ажратардилар. Чунончи, у Сурияни ўзича, социалистик назарияга яқинлаштиради, деган қараш билан унга қишлоқ хўжалик қуролларини, ўғит-дориларни, пишлоқ, кийим каби истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи саноат анжомларини, ер ҳайдаш ускуналари кабиларни сотарди. Бирон товарни импорт қилмоқчи бўлишса, ишлаб чиқаришни оширадиган ва ўзларига зарур бўлган нарсаларнигина олиб келишарди. Англия каби капиталистик мамлакатларда эса бунинг акси рўй берарди. Улар моддий фойда ортидан қувиб, манфаатдорликни ташқи тижорат сиёсатининг асосига айлантириб, ҳамма халқлар ва умматларга ҳамма нарсани сотаверардилар. Иқтисодий фойда келтирса, бўлди эди. Американинг Россия ва Хитой билан қиладиган тижоратида маълум синфдаги товарлар билан чекланиб, бошқа турдаги товарлар тижоратини тақиқлаши эса ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарига қараб эмас, ҳарбий сиёсатига қараб бўлганди. Чунки у бу икки давлат билан амалда бўлмаса ҳам ҳукман урушаётган давлатлар, деган эътиборда муомала қиларди. Бундан бошқа соҳаларда Америкадаги тижорат сиёсати манфаатдорлик асосига қурилган. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Ғарб иқтисодчилари ташқи тижоратга қарашда бир-бирларидан фарқланадилар. Уларнинг бу борада турлича йўналишлари бор. Қуйида уларнинг айримларини айтиб ўтамиз:
139-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|